«марказий сайлов комиссияси» тегли мақолалар


Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколати тугатилди, 2 нафар янги аъзо сайланди
10 феврал 2024, 18:28

Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколати тугатилди, 2 нафар янги аъзо сайланди

Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.

Марказий сайлов комиссияси таркиби ўзгартирилмоқда
9 феврал 2024, 15:35

Марказий сайлов комиссияси таркиби ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколатларини тугатиш ва 2 нафар янги аъзони сайлаш бўйича қарорлар қабул қилиб, Сенатга юборди. Амалдаги қонунчиликда МСК парламент палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган.

МСК барча бешта партиянинг президент сайловида қатнашишига рухсат берди
15 май 2023, 15:58

МСК барча бешта партиянинг президент сайловида қатнашишига рухсат берди

Душанба куни Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия — ХДП, ЎзЛиДеП, «Адолат», Экологик партия ва «Миллий тикланиш» партияларига 9 июлдаги муддатидан аввалги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 1 июнгача ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

МСК муддатидан аввалги президент сайловига тайёргарлик кўришни бошлади
8 май 2023, 17:43

МСК муддатидан аввалги президент сайловига тайёргарлик кўришни бошлади

Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини эълон қилмоқчи.

Вочахликларнинг аксарияти тоғга чорва боқишга чиқиб кетгани учун референдумда қатнашмаган — МСК
4 май 2023, 12:33

Вочахликларнинг аксарияти тоғга чорва боқишга чиқиб кетгани учун референдумда қатнашмаган — МСК

Сурхондарёнинг Вочах қишлоғида 30 апрель куни референдум ўтказилмагани, қишлоқ аҳлига бюллетень ҳам берилмагани айтилганди. МСК мазкур ҳудуд учун кўчма қути юборилгани, бироқ аксарият фуқаролар чорва молларига қараш учун тоғга чиқиб кетгани сабабли яшаш манзилида бўлмаганини маълум қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди
31 январ 2023, 10:13

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Яхши хабар тез тарқалади» — Шерзодхон Қудратхўжа сайлов натижаси эълон қилинишдан аввал келган табриклар ҳақида
26 октябр 2021, 10:58

«Яхши хабар тез тарқалади» — Шерзодхон Қудратхўжа сайлов натижаси эълон қилинишдан аввал келган табриклар ҳақида

Шерзодхон Қудратхўжа президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилишдан аввал билдирилган табриклар МСКни ҳам ҳайрон қолдирганини таъкидлади. «Яхши хабар тез тарқалади. Шунинг учун ҳайратланмаса ҳам бўлади, менимча», — дейди у.

Қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раҳбари
24 октябр 2021, 11:47

Қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раҳбари

Президент сайлови учун ташкил этилган биринчи участкалар Тошкент вақти билан Сеул ва Токиода 4:00да очилди. Охирги бўлиб Нью-Йоркдаги сайлов участкаси 25 октябрь куни эрталаб ёпилади. МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.

МСК 5 та партияга сайловда иштирок этишга рухсат берди
14 август 2021, 13:30

МСК 5 та партияга сайловда иштирок этишга рухсат берди

Шанба куни Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партия — Экологик партия, ХДП, ЎзЛиДеП, «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партияларига октябрдаги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 9 сентябрга қадар ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Президент сайлови учун партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди
29 июл 2021, 18:21

Президент сайлови учун партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайлови учун бешта партиянинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди. Улар МСК мажлислари, ҳужжатларни топшириш, имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текшириш, овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этади.

Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади
16 июн 2021, 12:09

Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади

Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Унга кўра, сиёсий партияларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд сўмдан ажратилади. Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Харажатлар ҳақида батафсил.

Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди
5 феврал 2021, 16:30

Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди

Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди. Унинг ўринбосари лавозимига эса Бахром Кучкаров сайланди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилади
3 феврал 2021, 19:10

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилади

Депутатлар Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов билан бирга яна 6 нафар аъзонинг ваколатини тугатишни маъқуллади. Бундан ташқари, 8 нафар янги аъзо таркиби ҳам кўриб чиқилди.

Конституцияга сайловга оид ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда
11 ноябр 2020, 11:22

Конституцияга сайловга оид ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда

Марказий сайлов комиссияси бир вақтнинг ўзида бир нечта жойга номзод кўрсатилганида, сайловолди тарғиботи ҳамда учрашувлар ўтказишда муаммолар юзага келганини маълум қилди. Шунга кўра, Конституциянинг 117-моддасига тегишлича ўзгартириш киритишни таклиф этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг